Исроил қочқинлар лагерига ҳужум қилди. Қурбонлар бор
Олам
−
02 Март
6350Бугун, 2 март куни Исроил Рафаҳдаги қочқинлар лагерига ҳаво ҳужуми уюштирди, оқибатда камида 11 фаластинлик, жумладан тиббиёт ходимлари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, CNN хабар бермоқда.
Билдирилишича, зарба Рафаҳдаги Тал ал-Султон лагеридаги туғруқхона дарвозаси олдида тикилган чодирлар яқинига берилган. 50 га яқин одам, жумладан, болалар яраланган.
Вазирлик маълумотларига кўра, зарба оқибатида ҳалок бўлганлар орасида шифохонада ишловчи фельдшер Абдулфаттоҳ Абу Марҳи ва ҳамшира ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни Исроилнинг Ғазо секторида гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларга ҳужум қилгани оқибатида 100дан ошиқ одам ҳалок бўлганди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши эса АҚШнинг қаршилиги сабаб мазкур ҳолат учун Исроил ҳарбийларини айблаган баёнотни қабул қила олмади.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси