Исроил Қатарда ҲАМАС аъзоларини нишонга олди – ОАВ (видео)

Олам

image

Бугун, 9 сентябрь куни Қатар пойтахти Доҳада бир нечта портлашлар содир бўлди. Исроил ҲАМАС аъзоларини нишонга олган бўлиши мумкин. Бу ҳақда гувоҳларга таяниб, “Reuters” хабар берди.

“Axios” мухбири Барак Равид эса исроиллик расмийларга таяниб, Доҳадаги портлаш ҲАМАС амалдорларига суиқасд эканини маълум қилган.

“Биз Вэст-Бей туманидаги “Alfardan Towers” осмонўпар биносида портлашларни эшитдик”, дейди “Reuters” манбаларидан бири.

Яна бир гувоҳ Доҳа марказидаги Ал-Садд туманида жойлашган Ҳамад бош шифохонаси яқинида бўлганида тахминан тўртта портлаш эшитганини айтган.

Кейинроқ “Doha News” пойтахт чеккасидаги Лусаил шаҳрида бино ёнғин ичида қолганини, дастлабки маълумотларга кўра, портлаш шу ерда юз бергани ва у Доҳадаги турли ҳудудлардан эшитилганини ёзган.

“Al Jazeera”нинг ёзишича, Исроил ҳарбийлари Қатар пойтахти Доҳада кузатилган ва эшитилган портлашлар ҲАМАС раҳбарияти аъзолари ва Фаластиннинг юқори мартабали амалдорларига қарши суиқасд уринишининг оқибати эканини билдирган.

Қайд этилишича, ҳужумдан аввал “нишонга алоқаси бўлмаган одамларга зарар етишини камайтириш учун аниқ зарба берувчи қуроллар ва қўшимча разведка маълумотларидан фойдаланиш” чораси кўрилган.

Бу Исроил томонидан Қатарда амалга оширилган биринчи бундай ҳужум бўлиб, Қатар Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш музокараларида муҳим воситачи ҳисобланади. Исроил Ғазо, Ливан, Яман ва Сурияни бомбардимон қилиб келмоқда, шунингдек, Фаластиннинг Ғарбий соҳилда ҳам ҳар куни ҳужумлар уюштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Доҳа Қатар ҲАМАС Барак Равид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг