Исроил Ғазога сув беришни тиклади
Олам
−
16 Октябрь 2023 9819 1 дақиқа
Исроил Ғазо сектори жанубига яна сув етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди. Исроилнинг юқори мартабали расмийси ҳам буни “The Times of Israel” нашрига тасдиқлади.
Исроил Энергетика ва инфратузилма вазири Исраэл Кацнинг айтишича, бу қарор Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва АҚШ Президенти Жо Байден ўртасида келишиб олинган.
Салливан ўз интервьюсида, АҚШ томони Тель-Авивга фаластинликларнинг сув, озиқ-овқат ва дори-дармонлар билан таъминланиши сўровини юборгани ҳақида гапирган бўлса, икки Исроил расмийси бу қарор Америка расмийларининг кучли босими остида қабул қилинганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Ғазо сектори тўлиқ блокадага олинганини, сув йўли тўсилиб, электр энергияси ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилганини эълон қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь