Исроил Ғазога дори-дармон жўнатади
Олам
−
13 Январь
3567Исроил ҳукумати Қатар воситачилигида Ғазо секторида гаровга олинганлар учун дори-дармон етказиб беришга рози бўлди. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ахборот хизмати маълум қилди.
"Бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигида Моссад раҳбари Девид Барнеа Қатар билан биргаликда Ғазода ҲАМАС ташкилоти томонидан гаровга олинганларни дори воситалари билан таъминлаш чораларини кўрди. Бу Исроилнинг секторга кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми бўлади", дейилади ҳисоботда.
Дори-дармонлар яқин кунларда анклавга жўнатилиши қайд этилган.
Маълумот учун, Исроил Фаластин анклавига сув, дори-дармон, егулик каби гуманитар ёрдамлар йўлини ёпиб қўйгани сабаб Ғазо сектори аҳолисининг кўпчилиги очлик ва хасталикдан азият чекиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Исроил 2023 йилнинг 28 октябрида ҳам Ғазога гуманитар ёрдам киритилишига рухсат берган эди.
LiveБарчаси