Исроил Ғазодаги ёрдам нуқтасига зарба берди, 12 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Исроил ҳарбийларининг қамал остидаги Ғазо секторининг марказий қисмидаги гуманитар ёрдам тарқатиш пунктига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 12 фаластинлик ҳалок бўлди, 90 нафари яраланди. Бу ҳақда бугун, 2 август куни “Анадолу” хабар берди.

Ҳужумнинг мақсади яна оғир инқироз шароитида ёрдам олишга уринаётган тинч аҳоли бўлди. Ҳужум Нетзарим коридори яқинида, тинч аҳоли ёрдамни кутаётган ҳудудда содир бўлди. Маҳаллий манбаларга кўра, Исроил аскарлари оломонга қарата ўт очган ва ўнлаб одамлар ўқ остида қолган.

Қаттиқ қамал ва Исроилнинг доимий ўққа тутиши остида бўлган Ғазо сектори чуқур гуманитар фалокатни бошидан кечирмоқда. Анклав очарчилик ёқасида, сув, дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар ва гигиена воситаларининг кескин танқислиги бор.

Болалар, айниқса, оғир зарар кўрмоқда, кундалик ҳисоботлар очликдан ўлим кўпайишини кўрсатмоқда.

2023 йил 7 октябрдан бери маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Ғазода 162 киши очликдан вафот этган, улардан 92 нафари вояга етмаганлардир. Маҳаллий ва халқаро гуманитар ташкилотлар Исроилни очлик ва ташналикдан эксклавнинг тинч аҳолисига қарши “қурол” сифатида фойдаланганликда айбламоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 август куни АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф Ғазо секторига ташриф буюриб, ёрдам тақсимланадиган пунктларни кўздан кечирганди. Унинг сафаридан мақсад – Ғазодаги озиқ-овқат инқирози фонида АҚШ томонидан ишлаб чиқилаётган ёрдам режасини аниқлаштириш эди. Уиткофф Рафаҳ шаҳрида жойлашган тарқатиш марказига борган. Бу ташриф Ғазога ҳозиргача бўлган энг йирик ҳаво орқали гуманитар ёрдам етказилган кунга тўғри келган. Ёрдам БАА, Иордания, Германия, Испания, Бельгия, Франция ва Баҳрайн томонидан юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг