Исроил Ғазодаги урушнинг учинчи босқичи бошланганини эълон қилди

Олам

image

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида қуруқликдаги операциянинг учинчи босқичини бошлади ва анклав жанубидаги Хон Юнус шаҳарчасини ўраб олди. Бу ҳақда кеча, 5 декабрь куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) бош штаби бошлиғи Герци Ҳалеви маълум қилди.

“Уруш бошланганидан 60 кун ўтиб, бизнинг кучларимиз Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнус ҳудудини қуршаб олди. Шу билан бирга, биз Ғазо секторининг шимолидаги ўз позицияларимизни мустаҳкамлашда давом этмоқдамиз. Биз қуруқликдаги операцияларнинг учинчи босқичига ўтдик”, дейди Ҳалеви.

Шунингдек, у сўнгги бир неча кун ичида ҲАМАСнинг кўплаб жангчилари, жумладан, юқори мартабали қўмондонлар ўлдирилганини қўшимча қилган. Бундан ташқари, Ҳалеви Ғарбий Соҳилда ҲАМАСнинг 1,2 мингдан ортиқ тарафдори қўлга олинганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 октябрь куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларининг уч босқичини эълон қилганди. Биринчи босқич блокировка қилишни, иккинчи босқич доимий ҳаво ҳужумларини ўз ичига олади. Учинчи босқич эса Ғазо секторига кириб боришни кенгайтириш саналади. Бош вазирнинг сўзларига кўра, Исроилнинг вазифаси ҲАМАСнинг ҳарбий ва маъмурий салоҳиятини йўқ қилишдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг