Исроил Фаластинни энг катта қамоқхонага айлантирди – Эрон
Олам
−
11 Апрель 2020
7106Жорий йилнинг 10 апрель куни ХАМАС раҳбари Исмоил Хания билан телефон орқали суҳбат чоғида Эрон суд тизими раҳбари Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Ғазо секторини дунёдаги энг катта қамоқхона деб атади. Бу ҳақда Эроннинг "Mehr News" агентлиги хабар берди.
"Бугунги кунда сионист режим қамоқхоналарида 5 800 фаластинликлар, шу жумладан, 200 дан ортиқ аёллар ва болалар бор. Исроил бутун Фаластинни қамоқхонага айлантирди", дейди Иброҳим.
Унинг сўзларига кўра, Фаластин босқинчилар қуршовида эканлиги ҳақида ҳеч бир мусулмон тушунмайди. Сайид Иброҳим Исроил ҳукумати томонидан ўрнатилган чекловлар остида Фаластиндаги тиббий буюм ва ускуналар етишмаслигини айтиб, Исроил режимининг чораларини "инсониятга қарши жиноят" деб атади.
Шунингдек, у Фаластиндаги вазият ва Исроил режимининг шафқатсизлиги, хусусан, ҳалокатли коронавирус фаластинликлар ҳаётига катта хавф туғдирадиган ҳолатларда халқаро ҳамжамиятни жим туришини танқид қилди.
Аввалроқ, март ойи охирида ХАМАС ҳаракати раҳбари янги коронавируснинг тарқалишига қарши курашда Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, у АҚШнинг Эрон халқига нисбатан қаттиқ санкцияларини қоралади ва ушбу чекловларни олиб ташлаш зарурлигини таъкидлади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Фаластинда 268 нафар коронавирусга чалинган одам қайд этилган. Уларнинг 46 нафари касалликдан фориғ бўлган, 2 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси