Фаластин масаласида коронавирус ҳам Исроилни тўхтата олмаслиги айтилди

Олам

image

Коронавирус Исроилга Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларида аҳоли пунктларини қуриш ишларини давом эттиришга тўсқинлик қила олмайди. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтилди.

Бугун, 31 март куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқ, жумладан, Фаластин масаласига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳатто коронавирус ҳам Исроил томони турар-жой қуриш ишларини давом этишига, Фаластин кўчмас мулкларини бузиш режаларини ишлаб чиқишга халақит бермаслиги таъкидланди. “Оқибатда тўқнашувлар тўхтамайди, бу эса фаластинликлар орасида қурбонлар бўлишига олиб келади”, дейилди йиғилишда.

Айни дамда Фаластин ва Исроил ўртасида можаролар тўхтатилган. Фаластинликлар тинчлик жараёни доирасида икки суверен давлатнинг чегараси 1967 йилдаги “олти кунлик уруш”гача бўлган даврдаги ҳолатда бўлишини истамоқда. Улар Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ва Ғазо секторида ўз давлатларини қуришни умид қилмоқда. Шарқий Қуддусни эса унинг пойтахтига айлантириш ниятлари бор. Исроил эса буни истамаяпти. Қуддусни ўзларининг бўлинмас ва доимий пойтахти эканлигини таъкидламоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг