Исроил фаластинликларга қарши апартеид тизимини қўлламоқда – собиқ “Моссад” раҳбари
Олам
−
07 Сентябрь 2023
6865Исроил махфий хизмати “Моссад”нинг собиқ раҳбари мамлакат босиб олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши апартеид тизимини жорий қилаётганини айтди. Бу ҳақда "Al Jazeera" хабар берди.
Тамир Пардо Исроилнинг фаластинликларга бўлган муносабати 1994 йилда тугатилган Жанубий Африкадаги ирқий бўлинишга тенг эканлигини даъво қилган сионистларнинг сўнгги собиқ юқори мартабали амалдорига айланди.
“Апартеид тизими “яшашда” давом этяпти. Икки киши икки хил ҳуқуқий тизим асосида ҳукм қилинадиган давлатни яна қандай аташ мумкин?”, деган Пардо чоршанба куни “Associated Press” ахборот агентлигига берган интервьюсида.
2011 йилдан 2016 йилгача Исроил жосуслик агентлиги раҳбари бўлиб ишлаган Пардо “Моссад”ни бошқараётганда ўзи ҳам худди шундай қарашда бўлганини инкор этмаган.
Унинг айтишича, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Фаластин масаласини мамлакатнинг энг катта “бош оғриғи” - Эроннинг ядровий дастуридан ҳам юқорироқ, деб ҳисоблаши катта хато.
“Исроил нима истаётганини ҳал қилиши керак. Акс ҳолда у йўқ бўлишга маҳкум”, деган собиқ амалдор.
Пардонинг изоҳларига жавобан Нетаньяхунинг “Ликуд” партияси собиқ “Моссад” раҳбари “уялиши керак”лигини билдирган.
Акобир Сайидов