Исроил Эроннинг ядровий объектларини йўқ қилишда катта хавфга дуч келади – тадқиқот
Олам
−
16 Июнь 23180 3 дақиқа
Исроил жорий йилнинг 13 июнидан бери Эрон ҳарбий объектларига, жумладан, бир нечта ядровий объектларига зарба бериб, ушбу мамлакатнинг ядровий дастурини йўқ қилишга уринмоқда. Лекин бу унчалик ҳам осон бўлмайди. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик ҳарбий хизматлар институти томонидан март ойида эълон қилинган ҳисоботда сўз боради.
Унга кўра, бунинг учун катта ҳарбий куч ва АҚШнинг ёрдами талаб этилади. Ҳатто бундай биргаликдаги ҳаракат ҳам Эроннинг атайлаб ер остига чуқур жойлаштирилган асосий ядровий уранни бойитиш заводларига кириб боришда муаммоларга дуч келиши мумкин.
Қийинчиликлар, шунингдек, бундай тажовузкор ҳужум билан можаро кучайиб кетиш хавфи туфайли, бу вариант “сўнгги чора сифатида кўрилиши керак”, дея огоҳлантирилади ҳисоботда.
Эроннинг асосий ядро бойитиш объекти Натанз Исроилнинг зарбаларига учради, бироқ Исроил қуроллари ушбу ер ости иншоотларига қай даражада етиб борганига оид маълумот номаълум. Натанздаги ер ости бойитиш ускуналари қанчалик чуқур жойлашгани аниқ эмас, бироқ баъзи баҳолашларга кўра, улар 8 метр чуқурликда жойлашган.
Ҳисоботга кўра, Исроилда мавжуд бўлган бомбалар тахминан 6 метр чуқурликкача кириб бора олади, бу эса ер тузилиши ва юзага яқин мустаҳкам бетон қатламларига қараб ўзгариши мумкин.
Эроннинг иккинчи муҳим бойитиш объекти – Fordo заводи янада чуқурроқ жойлашган деб ҳисобланади. Унинг ҳам қанчалик чуқурдалиги аниқ эмас, бироқ баҳолашларга кўра, Фордодаги иншоотлар 80 дан 90 метргача чуқурликда жойлашган. Ҳисоботга кўра, АҚШнинг энг катта бомбаси – GBU-57 ҳам атиги 60 метр чуқурликкача етади ва Фордога етиб бора олмайди.
GBU-57 бомбаси фақат АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг B-2 типидаги махфий бомбардимончилари ёрдамида ташилиши мумкин. Ҳаттоки АҚШ бу бомбаларни берса ҳам бундай самолётлар эса Исроилда.
Ҳисоботга кўра, ҳатто энг катта бомбаларнинг ўзи ҳам Эрон объектларини тўлиқ йўқ қилишга етарли эмас, чунки Эрон уларни бошқа усуллар билан ҳам ҳимоялаган.
“Масалан, ер остидаги объектлар бир-бирига узун, тор шахталар билан боғланган хоналар, бир нечта қалин портлашдан ҳимояловчи эшиклар, ва бир нечта ташқи кириш-чиқиш йўлларига эга бўлса, бундай объектни йўқ қилиш анча мураккаб бўлади. Бошқа томондан, ягона катта ғорга ёки ягона кириш/чиқиш шахтасига эга объектни йўқ қилиш нисбатан осонроқ”, дейилади ҳисоботда.
Эсалтиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси Эроннинг Натанз шаҳридаги уранни бойитиш бўйича асосий иншоот Исроилнинг 13 июнь куни бир кеча-кундузда уюштирган ҳужумларидан сўнг альфа-заррача нурланиш чиқаргани хабар қилинганди. Натанз иншооти ташқарисидаги радиация даражаси эса ўзгаришсиз қолган.