Исроил Эронга зарба бериш учун Ироқ ҳудудидан фойдаланган
Олам
−
26 Октябрь
8783Исроил Эронга зарба бериш учун АҚШ армияси назорати остида бўлган Ироқ ҳудудидан фойдаланган. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучлари бош штабига таяниб, “Tasnim” хабар берди.
Эрон бош штаби баёнотига кўра, мамлакатнинг “сионист душманлари” халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда очиқ агрессияни намоён этган ва Эрон чегарасидан 100 километр узоқликдаги Ироқнинг АҚШ армияси назоратидаги ҳудудидан фойдаланган.
Маълумотларга кўра, Исроил ҳаво-ер туридаги ракеталардан фойдаланиб, Эроннинг учта вилоятидаги радиоалоқа станцияларига зарба беришга уринган.
“Илам, Ҳузистон ва Теҳрон вилоятларидаги бир нечта чегарада жойлашган радиоалоқа станцияларига ўрта масофали ҳаво-ер ракеталари йўналтирилган бўлиб, улар енгил портловчи жанговар каллаклар билан жиҳозланган. Бу каллаклар Эроннинг баллистик ракеталарининг бешдан бир қисмидан иборат жанговар каллакларга тенглаштирилиши мумкин”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил томонидан Эроннинг бир нечта ҳарбий марказларига қилинган ҳужум халқаро ҳуқуқ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомини бузганини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь