Исроил Эронга профилактик зарба бериш имкониятини кўриб чиқмоқда

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху кеча, 4 август куни армия ва разведка хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Унда агар Эрон томонидан ҳужум муқаррар деб топилса, унга қарши зарба бериш варианти муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Ynet” хабар берди.

Хабарда айтилишича, йиғилишда Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант, Исроил армияси бош штаб бошлиғи Герзи Ҳалеви, “Моссад” разведка бошқармаси раҳбари Давид Барнеа ва Умумий хавфсизлик хизмати раҳбари Ронен Бар иштирок этган.  Бу ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши учун Эрон томонидан жавоб зарбаси бўлиши кутилаётгани фонида содир бўлди.

“Times of Israel”нинг қайд этишича, Исроил Эрон ва унинг иттифоқчиларидан нима кутишни билмайди,  шунинг учун ҳужумга жавоб бериш ёки олдини олишнинг турли вариантларини муҳокама қилмоқда.  

“Ушбу вариантлардан бири – олдиндан огоҳлантирувчи зарба”, деб ёзмоқда Ynet.  

Аммо бу Исроил Эроннинг ҳужумни амалга ошириш ниятини тасдиқловчи разведка маълумотларини олган тақдирдагина содир бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 август куни Исроил ва АҚШ Эроннинг йирик ҳужумига тайёрланаётганлиги ҳақида хабар қилинганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made