Исроил Эрон разведкаси раҳбари ўлдирилганини эълон қилди

Олам

image

Бугун, 18 мартга ўтар кечаси Эрон Разведка вазири Исмоил Хатиб Исроилнинг Теҳронга берган ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазири Исраэль Кацга таяниб, “Times of Israel” хабар берди.

Кацнинг сўзларига кўра, у ва Бош вазир Биньямин Нетаньяху “Исроил Мудофаа армиясига (ЦАХАЛ) ҳар қандай юқори мартабали Эрон арбобини қўшимча рухсат олмасдан [йўқ қилиш] ваколатини берган”. Вазир, шунингдек, “Эронга берилаётган зарбалар шиддати ортиб бораётганини” билдирган.

Бунгача “12-канал” манбалари, шунингдек “Jerusalem Post” ва “Ynet” нашрлари ЦАХАЛнинг Хатибни ўлдиришга уриниши ҳақида хабар берган. Эрон томони бу маълумотларни тасдиқламаган.

Маълумот учун, Хатиб 2021 йилда Разведка вазири этиб тайинланган. У Эроннинг янги Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаийга энг яқин шахс ҳисобланади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида, Эрондаги кенг кўламли норозилик тўлқинлари бошланишидан олдин Хатиб “халқ норозилиги келиб чиқиши учун шароит яратилаётгани” ҳақида огоҳлантирган ва Хавфсизлик кенгаши йиғилишида “душман Али Хоманаийга зарар етказишга уринаётганини” айтган. Оятуллоҳ 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Теҳронга уюштирган қўшма ҳаво ҳужуми оқибатида ўлдирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил зарбаси оқибатида Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний ҳалок бўлганди. У билан бирга ўғли – Муртазо ва қўриқлаш хизмати бошлиғи Алиризо Баят ҳам ўлдирилган. Теҳрон бунга жавобан Исроилга қарши янги ҳужумлар тўлқинини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исраэль Кац Исмоил Хатиб Разведка вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made