Исроил бугундан Ғазога гуманитар ёрдам киритилишига рухсат беради
Олам
−
28 Октябрь 2023
7547Бугун, 28 октябрдан Исроил Ғазо сектори жанубига дори-дармон, озиқ-овқат ва ичимлик суви олиб кетаётган юк машиналарига рухсат беради. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэль Хагарий брифингда маълум қилди.
“Исроил шанба куни озиқ-овқат, сув ва дори-дармон бўлган юк машиналарининг Ғазо секторига етиб келишига рухсат беради”, дейди Хагарий.
Унинг сўзларига кўра, 10 та юк машинасига сув, ёқилғи ва озиқ-овқат олиб ўтишига рухсат берилиши кутиляпти, айни пайтда улар текширилмоқда.
Хагарий Исроил ҳарбийларининг Ғазо сектори шимолидаги аҳолисини гуманитар ёрдам олиш имконияти мавжуд бўлган анклавнинг жанубий қисмига кўчиб ўтишга чақиришини яна бир бор таъкидлаган.
"Бу ерга (Ғазо секторининг жанубида –таҳр.) кўчиб ўтганлар озиқ-овқат, сув ва дори-дармонларга эга бўлади", дея қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва Миср ўртасидаги келишувга мувофиқ, Ғазо секторига гуманитар юк юкланган яна икки карвон етиб борганди.
LiveБарчаси