Ғазога яна икки партия инсонпарварлик ёрдами етказилди
Олам
−
23 Октябрь 2023
4645Исроил ва Миср ўртасидаги келишувга мувофиқ, Ғазо секторига гуманитар юк юкланган яна икки карвон етиб борди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Унга кўра, Мисрдан Ғазо секторига гуманитар ёрдам ортилган 15 та юк машинаси ўтказилган. Бу ҳақда Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти маълум қилган. Инсонпарварлик ёрдами доирасида қамалдаги Ғазога сув, озиқ-овқат ва тиббий воситалар етказилган.
Бундан ташқари, Миср хавфсизлик кучлари бир неча соат аввал яна 17 та юк машинаси Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги чегара назорат пунктидан ўтганини маълум қилди.
Нашр Миср фақатгина Исроилнинг розилигини олибгина Ғазога гуманитар ёрдам жўната олишини қўшимча қилган. Исроилнинг энг яқин назорат-ўтказиш пунктида текширилганидан сўнг, бу юклар Ғазо секторига киритилади.
Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни 20 та юк машинасидан иборат гуманитар карвон Рафаҳ назорат пункти орқали Ғазо секторига жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь