Исроил Бош вазири илк расмий ташриф билан БААга боради
Олам
−
12 Декабрь 2021
4274Исроил Бош вазири Нафтали Беннет бугун, 12 декабрь куни БААга биринчи расмий ташриф билан жўнаб кетади. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари идораси хабар берган.
“Бош вазир эртага Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Зайд билан учрашиши кутилмоқда. Раҳбарлар Исроил ва БАА ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш, айниқса, фаровонликка ҳисса қўшадиган иқтисодий ва минтақавий масалаларни муҳокама қилади”, дейилган хабарда.
Қайд этилишича, бу Исроил Бош вазирининг БААга биринчи расмий ташрифидир.
Маълумот ўрнида, ўтган йили бир қанча араб давлатлари ўша пайтдаги АҚШ Президенти Дональд Трамп воситачилигида Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олган эди. 2020 йил 15 сентябрь куни Оқ уйда Исроил, БАА ва Баҳрайн ўртасида келишувлар имзоланди, элчихоналар очиш тўғрисида қарор қабул қилинди, давлатлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво алоқалари ўрнатилди, ҳукумат аъзоларининг ташрифлари бошланди, туристик саёҳатлар ишга туширилди. Кейинчалик уларга Марокаш ва Судан қўшилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь