Исроил бир йил ичида Ғазода 40 мингдан ортиқ нишонга зарба берди
Олам
−
07 Октябрь
1648Сўнгги бир йил ичида Исроил Ғазо секторида 40,000 дан ортиқ нишонни бомбардимон қилди. Ғазодан Исроилга эса 13 200 та ракета учирилди. Бу ҳақда “Reuters” эълон қилган ўтган йилнинг 7 октябрида бошланган ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги можарога оид статистик маълумотларда сўз боради.
Исроил армияси маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 7 октябридан буён 726 исроиллик аскар ҳалок бўлган, улардан 380 нафари 7 октябрь воқеаларида ва 346 нафари 2023 йил 27 октябрда бошланган Ғазодаги жангларда вафот этган. Шунингдек, шу муддат ичида 4 576 аскар жароҳат олган, 56 аскар эса операцион бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлган. Уруш бошлангандан бери 300 000 захирадаги аскар чақирилган бўлиб, уларнинг 82 фоизини эркаклар ва 18 фоизини аёллар ташкил қилади, деярли ярми эса 20-29 ёш оралиғида бўлган.
Нашрнинг ёзишича, Ғазодан Исроилга 13 200, Ливандан эса 12,400 ракета учирилган. Сурия, Яман ва Эрон каби давлатлардан ҳам Исроилга ракеталар отилган.
Қайд этилишича, Исроил армияси Ливанда 800 дан ортиқ “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор шахсларни ўлдирган ва 4,900 ҳаво нишони ва 6,000 қуруқликдаги нишонларга зарба йўллаган. Шу давр мобайнида Исроил Ғарбий соҳилда ва Иордан водийсида 5,000 дан ортиқ одамни ҳибсга олган. Бундан ташқари, ўтган бир йил давомида Ғазода саккизта бригада қўмондони, 30 га яқин батальон қўмондони ва 165 та рота қўмондони Исроил томонидан ўлдирилган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши босқинида қарийб 42,000 фаластинлик ҳалок бўлган, 97 303 киши яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида нафақат тинч аҳоли балки, 116 нафар журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам бўлган. 2,3 миллион аҳолига эга Ғазонинг 1,9 миллион аҳолиси уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазодаги геноциднинг 1 йиллигига оид фоторепортаж эълон қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь