Геноцид бошланганига 1 йил тўлди. Ғазо энди хотиралар шаҳрига айланди (фоторепортаж)
Олам
−
07 Октябрь
4523Ўтган йилнинг худди шу куни, 7 октябрь эрта тонгда ҲАМАС Исроилга ҳаводан ва қуруқликдан ҳужум уюштирганди ва бунга жавобан Исроил Ғазо секторига уруш очганди. Уруш ортидан Ғазо секторининг катта қисми вайрон бўлди.
2024 йилнинг 23 сентябрь ҳолатига кўра, шу пайтгача 43 000 дан ортиқ одам, шулардан 41 431 нафари фаластинлик ва 1706 нафари исроиллик ҳалок бўлган.
Исроилнинг ҳужумлари нафақат Ғазода, балки Ливанда ҳам кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Мамлакат ҳукуматига кўра, Исроил армиясининг 2023 йил 8 октябрдан бери Ливанга уюштирган ҳужумларида 2011 киши ҳаётдан кўз юмган, 9535 киши тан жароҳати олган. Ливан Бош вазири Нажиб Микати миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганини таъкидлаган.
Ҳалок бўлганлар орасида нафақат тинч аҳоли балки, 116 нафар журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам бўлган. Шунга қарамасдан фотографлар қанчалик оғир бўлса-да, ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, уруш ўчоғидан қайноқ фотосуратларни бутун дунё билан бўлишмоқда.
Хусусан, фаластинлик фотограф Самар Абу Элуф урушнинг дастлабки ойларида олган фотосуратларига изоҳ бериб: “Жасадларни суратга олиш менга энг оғир”, деганди у CNN нашрига берган интервьюсида.
“Булар гўшт, қон ва суяк қоплари эмас, балки инсонлардир. Янги туғилган чақалоқлардан тортиб бобо-бувиларгача. Булар яшашни орзу қилган ва урушдан омон қолишларига умид қилган одамлардир”, дейди сўзини давом эттириб у.
QALAMPIR.UZ урушнинг қайғули ва даҳшатли оқибатлари тасвирланган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь