Исроил Байрут марказига яна зарба берди

Олам

image

Бугун, 3 октябрь куни Исроилнинг Байрут марказига берган навбатдаги зарбаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Зарбага учраган бино Аль-Башур туманида, Ливан парламенти ҳамда БМТнинг минтақавий штаб-квартираси яқинида жойлашган. Ливандаги айрим манбаларга кўра, зарба оқибатида “Ҳизбуллоҳ”га тегишли тиббиёт маркази шикастланган. Исроил ҳарбийлари тунда яна Ливан пойтахти жанубидаги айрим туманлар аҳолисини ЦАҲАЛ зарба беришни режалаштираётган бу ҳудудларни тарк этиш тўғрисида огоҳлантирди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги кун давомида исроилликлар зарбалари оқибатида 46 киши ҳалок бўлиб, 85 киши яраланганини маълум қилди.

Исроил 30 сентябрь куни эрта тонгда Байрутнинг марказий Кола маҳалласига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу Исроилнинг Ливан пойтахти марказига Яқин Шарқдаги можаро авж олишининг янги босқичи бошланганидан бери биринчи ҳаво ҳужуми эди. 1 октябрь куни Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Американинг Ўртаер денгизи шарқида турган эсминецлари ёрдамида Эрон “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАС етакчилари ўлдирилишига жавобан учирган 200 га яқин баллистик ракеталарни қайтарганди.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ливандаги қуруқлик амалиёти “Ҳизбуллоҳ”нинг имкониятларини заифлаштириб, уларни чегара ҳудудлардан чекинишга мажбур қилиши, бу эса ўн минглаб исроилликлар мамлакат шимолидаги уйларига қайтишига имкон беришига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни тунда Эрон Исроилга қарши катта ҳужум уюштирганди. Исроил Мудофаа кучлари Эрондан Исроилга баллистик ракеталар учирилганини айтди. Тель-Авивда, Ўлик денгиз яқинида, мамлакат жанубида ва Шарон минтақасида кўплаб шрапнель ва ракета зарбалари қайд этилган.

Бу ҳужумни тарихдаги энг йирик ҳужум деб атаган Исроилнинг “The Jerusalem Post” газетасига кўра, Исроилга жами 500 га яқин ракета учирилган. Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён ракета зарбаси Эрон манфаатлари ва фуқароларини ҳимоя қилиш учун йўлланганини айтди. У 1 октябрдаги операция "Эрон кучининг фақат бир қисми" эканини таъкидлади. Иордания АҚШ кучларига араб мамлакати ҳаво ҳудудида Эрон ракеталарини уриб туширишга рухсат берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Байрут ҲАМАС Ҳизбуллоҳ ЦАҲАЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made