Исроил Адҳамов ногиронлиги борлар учун шароит яратмаган ҳокимларга чора кўради

Жамият

image

Бош прокурор ўринбосари Исроил Адҳамовга ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратиш борасида ўзгариш қилмаганларга қатъий чора кўриш топширилди.  Бу ҳақда бугун, 13 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Билдирилишича, вилоят ҳокимлари бу йил биттадан намунавий кўча қилиб, ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратиши керак эди. Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида бу борадаги ишлар бошланган, қолган вилоятлар лойиҳа ҳам қилмагани, маблағ ҳам бермаган.

Мутасаддиларга бу ишларни икки ойда якунлаб, келгуси йил ҳар бир туманда яна биттадан кўчада қилиш вазифаси қўйилди.

Маълумот учун, жорий йил 11 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари лавозими жорий этилган. Президентнинг тегишли фармонига асосан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган адлия катта маслаҳатчиси Исроил Миржамолович Адҳамов ушбу лавозимга тайинланди

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ушбу мажлисда камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмагани, 184 нафари ушбу оилалар хонадонига бирор марта ҳам бормагани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Адҳамов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг