Бош прокурорнинг янги ўринбосари тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Исроил Миржамолович Адҳамов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Исроил Адҳамов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Исроил Адҳамов прокуратура органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланганди. У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Адҳамов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг