Исроил “Ҳизбуллоҳ” қўмондонларининг ярми йўқ қилинганини маълум қилди

Олам

image

Бугун, 24 апрель куни Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” қўмондонларининг ярми Исроил ҳарбийлари томонидан йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда "AP news" нашри хабар берди.

“Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” қўмондонларининг ярми йўқ қилинди. Қолган ярми эса Исроил армияси операциялари натижасида мамлакат жанубида яширинган ёки қочиб кетмоқда”, деган Галант.

Мудофаа вазирининг таъкидлашича, Исроилнинг асосий мақсади “Ҳизбуллоҳ” ҳужумлари ортидан кўчирилган ўн минглаб исроилликларни уйига қайтаришдир.

"Биз бу масалани ҳал қилиш учун барча муқобил вариантларни кўриб чиқяпмиз ва келгуси давр ҳал қилувчи аҳамиятга эга", деган у.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳарбийлари Ливанга тунда уюштирилган ҳаво ҳужумида “Ҳизбуллоҳ” қўмондонини ўлдирганини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made