Исроил “Ҳизбуллоҳ” қўмондонини ўлдирганини эълон қилди

Олам

image

Исроил ҳарбийлари Ливанга тунда уюштирилган ҳаво ҳужумида “Ҳизбуллоҳ” қўмондонини ўлдирганини эълон қилди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

"Ҳизбуллоҳ"нинг Радван кучлари сафидан Али Аҳмад Ҳусайн Ливан жанубидаги Ас-Султония ҳудудида Исроил самолётлари томонидан йўқ қилинди", дейилади ЦАХАЛ баёнотида. 

ЦАХАЛ Али Аҳмад Ҳусайнни сўнгги ойларда Исроил нишонларига ҳужум қилганликда айблади. “Al Jazeera” хабарига кўра, ҳужумда яна камида уч нафар “Ҳизбуллоҳ” жангчиси ҳалок бўлган.

Айни пайтда Ливандан Исроил томонидан босиб олинган Голан тепаликларига ўнлаб ракеталар учирилди. “Ҳизбуллоҳ” жангчилари ҳудуддаги армия базаси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа постларини нишонга олганини билдирди.

“Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ҳарбийлари Ғазо уруши билан параллел равишда Ливаннинг жанубий чегараси бўйлаб бир-бирига ўт очмоқда ва бу кенгроқ минтақавий можаро қўрқувини кучайтирмоқда.

Исроил ҳужумларида сўнгги олти ой ичида 270 га яқин “Ҳизбуллоҳ” жангчиси, шунингдек, 50 га яқин тинч аҳоли, жумладан, болалар, тиббиёт ходимлари ва журналистлар ҳалок бўлди. “Ҳизбуллоҳ”нинг ракета ҳужумидам ўнга яқин исроиллик аскар ва унинг ярмича тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Отишмалар чегаранинг ҳар икки томонида юз мингдан ортиқ одамни ўз уйини ташлаб кетишга мажбур қилди ва Ливан жанубидаги деҳқончилик иқтисодиётига айниқса қаттиқ зарба берди, бомбаланган далалар экилмаган ёки йиғилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан Ҳизбуллоҳ Али Аҳмад Ҳусайн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made