Исроил “Ҳизбуллоҳ” қўмондонини ўлдирди

Олам

image

“Ҳизбуллоҳ” шиа гуруҳининг Радван бўлинмаларидан бирининг қўмондони Виссам ат-Тавиль жорий йилнинг 6 январь куни Исроил ҳаво ҳужуми натижасида автомашинасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Sky News Arabiya” телеканали хабар берди.

Айтилишича, ат-Тавиль ва яна бир “Ҳизбуллоҳ” жангчиси Ливан жанубидаги Тир ва Саида шаҳарлари чеккасида жойлашган Маждал Селм қишлоғига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида вафот этган ва буни “Ҳизбуллоҳ” ҳам расман тасдиқлаган.

Исроил матбуоти эса у “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали аъзоларидан бири бўлиб, Исроилга ракета ҳужумларини уюштиришда иштирокини тасдиқлаган.

Маълумот учун, Ғазо секторида Исроил ҳарбий амалиётлари бошланганидан кейин Ливан жанубидаги вазият ёмонлашган. ЦАХАЛ ва “Ҳизбуллоҳ” жангчилари Исроил ва Ливан чегарасидаги позицияларини нишонга олишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 январь куни Ливаннинг Байрут шаҳри жанубида содир бўлган портлаш оқибатида ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбарининг ўринбосари Солиҳ ал-Арурий ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг