Исроил ҳам урушга тайёргарлик кўришни бошлади – ОАВ
Олам
−
19 Февраль 4919 2 дақиқа
Исроил армияси АҚШнинг Эронга эҳтимолий зарбалари сабаб юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди. Бу ҳақда “Ynet” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, фавқулодда хизматлар ҳамда фуқаролик мудофааси учун масъул ҳарбий тузилма – Орқа фронт қўмондонлигига урушга тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатма берилган. Мазкур чоралар АҚШнинг Эронга эҳтимолий зарбаси билан боғлиқ бўлиб, унда Исроил кучлари ҳам иштирок этиши мумкин.
Қайд этилишича, Бош вазир Биньямин Нетаньяху раҳбарлигида ўтказилган сўнгги маслаҳатлашувларда қатнашган расмийлар шундай хулосага келган – агар АҚШ Эронга зарба берса, Исроил бу операцияда иштирок этмаса ҳам Эрон барибир Исроилга жавоб зарбаси бериши мумкин.
Бунгача “Axios” АҚШ Президенти Дональд Трампнинг исми ошкор этилмаган маслаҳатчисига таяниб, Қўшма Штатлар Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни кўпчилик ўйлаганидан “эрта ва кенг кўламлироқ” бошлаши мумкинлигини хабар қилган эди. Портал манбаларига кўра, ҳарбий операция, эҳтимол, Исроил билан биргаликда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 февраль куни Женевада Теҳроннинг ядро дастури бўйича Эрон–АҚШ музокараларининг иккинчи раунди бўлиб ўтганди. Унинг якунлари бўйича Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи силжиш борлигини маълум қилди ҳамда Теҳрон ва Вашингтон эҳтимолий келишув асосини ташкил этиши мумкин бўлган матнлар устида ишлашини қайд этди.
Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кескинлашув
АҚШ етакчиси Эрондан мамлакатда ядро қуроли мавжудлигини истисно қиладиган битим тузишни талаб қилмоқда. У акс ҳолда Ислом Республикасини ўтган ёздагидан анча кучлироқ ҳужум кутиши ҳақида огоҳлантирган. Январь охирида Қўшма Штатлар Уммон ва Форс кўрфазларига ҳарбий кемалар армадасини юборганди. Кейинчалик Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет минтақага қўшимча бўлинмалар юборилганини ҳам маълум қилди.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль