Испаниядаги тошқин оқибатида “Реал”нинг ўйини бошқа санага кўчирилиши мумкин
Спорт
−
30 Октябрь
2083Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Валенсия” - “Реал Мадрид” ўйини сув тошқинлари оқибатлари туфайли мотам сабаб қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда Валенcия провинциясида ўнлаб одамлар табиий офат оқибатида ҳалок бўлган. Маҳаллий ҳукумат мотам эълон қилди ва шу сабабли 2 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган “Валенcия” - “Реал Мадрид” учрашуви қолдирилиши кутилмоқда.
Испания Қироллик футбол федерацияси тошқин оқибатлари туфайли Испания кубоги биринчи босқичининг иккита ўйинини – “Валенcия” ва “Парла Эскуэла”, шунингдек, “Леванте” ва “Понтеведра” ўртасидаги ўйинни бошқа муддатга қолдирди. Ушбу ўйинлар бугун, 30 октябрь куни бўлиб ўтиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Испанияда кучли ёмғир ёғиши оқибатида йўллар ва шаҳарларни сув босгани, “Дана” тўфони Испаниянинг жануби-шарқида тошқинларни келтириб чиқаргани, Валенсияда 51 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь