Испанияда вулқон отилди (видео)
Олам
−
19 Сентябрь 2021 12966 1 дақиқа
Канар ороллари таркибига кирувчи Испаниянинг Пальма оролида вулқон отилиши бошланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда.
Маълум қилинишича, бир ҳафта мобайнида вулқон отилган ҳудудда сейсмик фаолликнинг ошиши қайд этилган.
“Reuters” агентлиги хабарига кўра, ҳарбий хизматчилардан тузилган гуруҳлар 40 га яқин одамни хавфсиз жойга кўчирган. Ҳозирча оролда қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Япониянинг Суваносэ оролида вулқон отилиши содир бўлди. Бунинг ортидан ушбу ҳудудда 5 балли шкаладаги хавфнинг учинчи даражаси эълон қилинди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь