Испанияда ўрмон ёнғинлари авж олди. Қурбонлар бор

Олам

image

Испанияда 7 август кунидан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари ҳанузгача тўлиқ ўчирилгани йўқ. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Ёнғинлар оқибатида қурбонлар сони тўрт кишига етган. Ёнғинларга алоқадорликда гумон қилиниб, 37 киши қўлга олинган. Энг оғир вазият Галисия автономиясида кузатилмоқда, бу ерда 155 минг гектар майдон ёнган бўлиб, бу кўрсаткич 2006 йилдан бери энг каттаси ҳисобланади. 

Умуман олганда, атроф-муҳит мониторинги хизмати маълумотларига кўра, фақат август ойининг ўзида Испанияда 350 минг гектардан ортиқ ҳудуд ёниб кетган. Касталия ва Леон аҳолиси ёнғинларга қарши курашни марказий ҳукумат зиммасига ўтказишни талаб қилмоқда. Ҳозирда мамлакат бўйлаб 21 та ёнғин ўчоғини бартараф этиш ишлари давом этмоқда, шимолда эса испаниялик ўт ўчирувчиларга Германия мутахассислари ҳам ёрдамга келган.

Испания Бош вазири Педро Санчес ёнғинлар юз берган ҳудудга ташриф буюриб, 16 кундан буён давом этаётган ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаби иқлим ўзгариши ҳамда жазирама иссиқ эканини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Францияда кучли ўрмон ёнғини юз бергани, унда бир киши ҳалок бўлиб, яна бир одам бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Испания Педро Санчес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг