Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинди

Олам

image

Испания ҳукумати Андалусия автоном ҳамжамиятидаги темир йўл ҳалокатидан кейин уч кунлик мотам эълон қилади. Бу ҳақда журналистларга қироллик ҳукумати раиси Педро Санчес маълум қилди. 

“Биз бугун ярим тунда (20 январь) бошланиб, пайшанба куни ярим тунгача (23 январь) давом этадиган уч кунлик расмий мотам эълон қиламиз”, дейди Бош вазир. 

Шунингдек, у ҳодиса сабаблари бўйича мутлақ шаффофликка ваъда берди.

18 январь куни Испанияда иккита тезюрар поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 40 киши ҳалок бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, жабрланганлар сони 150 нафардан ошган. 

Эслатиб ўтамиз, ҳалокат Кордоба вилоятидаги Адамус шаҳри яқинида, Мадриддан тахминан 360 километр жанубда содир бўлган. Мадриддан Уэльвага кетаётган 27 ёшли поезд машинисти ҳам ҳалок бўлган. Икки поездда жами 317 йўловчи бўлган. Уларнинг аксарияти дам олиш кунидан сўнг Мадридга ёки ундан қайтаётган испанлар эди. Январь ойида сайёҳлик мавсуми бўлмагани сабабли, поезддагиларнинг неча нафари сайёҳ бўлгани аниқ эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг