Испанияда футболчи қизни мажбурлаб ўпган футбол амалдори жазоланди

Спорт

image

Испаниянинг Миллий суд коллегияси мамлакат Қироллик футбол федерациясининг (RFEF) собиқ раҳбари Луис Рубиалесга ҳукм чиқарди. У футболчи Женнифер Эрмосони унинг розилигисиз ўпгани учун жазоланди. Бу ҳақда “Tribuna Valladolid” хабар берди.

Манбага кўра, Рубиалес энди 10,8 минг евро жарима тўлаши керак бўлади. Шунингдек, унга бир йил давомида Эрмосога 200 метрдан яқинлашиш тақиқланди.

Маълумот учун, 2023 йилги жаҳон чемпионати финалида испаниялик футболчи қизлар инглизларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганидан кейин тақдирлаш маросими бўлиб ўтган. Шу пайтда Рубиалес миллий жамоанинг ғалабасидан хурсанд бўлиб, Эрмосони қучоқлаб, лабидан ўпиб олган.

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) расмий шахсга нисбатан интизомий иш очган. Жамоатчилик босими остида Рубиалес шу йили 11 сентябрь куни ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол Испания футбол амалдори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг