Испанияда аэропорт вулқон туфайли ўз ишини тўхтатди 

Олам

Испаниянинг Пальма оролидаги (Канар ороллари) аэропорт вулқон отилиши туфайли ёпилди. Бу ҳақда Испания аэропортлари оператори хабар берган. 

“Пальмадаги аэропорт кул йиғилиб қолгани учун ишламаяпти. Тозалаш ишлари бошланди, лекин вазият ҳар лаҳзада ўзгариши мумкин”, деган оператор. 

Канар оролларидаги бошқа аэропортлар ўз ишини давом эттирмоқда, бироқ оператор маълумотни аниқлаштириш учун авиакомпаниялар билан боғланишни тавсия қилган. 

Маълумот ўрнида, Пальмада етти кундан бери вулқон отилиб чиқмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, лава 400 дан ортиқ биноларни вайрон қилган, уларнинг аксарияти турар-жой бинолари. Табиий офат зонасидан 6 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Прогнозларга кўра, отилиш 24 дан 84 кунгача давом этиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт Испания вулқон

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг