Испания Туркиядан қирувчи самолёт сотиб олади

Олам

image

Испания Туркияда ишлаб чиқарилган замонавий қирувчи самолётларни харид қилади. Бу ҳақда “Daily Sabah” хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 октябрь куни Испания Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида 3,12 миллиард евро қийматидаги шартнома имзоланган ва бу 2035 йилгача амал қилиши белгиланган. 

Қайд этилишича, самолётлар Turk Aerospace Industries заводларида Hürjet инновацион дизайнидан фойдаланилган, 2 ўриндиқли ва товушдан тез қирувчиларини ишлаб чиқаради. Улар Испанияда маҳаллий тизимлар ва Integrated Training System-Combat (ITS-C) платформаси билан мослаштирилади.

Ҳукумат баёнотида самолётларнинг аниқ сони кўрсатилмаган, бироқ  олдинги келишувларда 45 тагача самолёт бўлиши мумкинлиги ҳақида айтилган. 

Шунингдек, ташаббус НАТО ва халқаро стандартларга мувофиқ учувчиларни тайёрлаш самарадорлигини оширишга қаратилган. Самолётларнинг энг биринчисини етказиб бериш 2028 йилга режалаштирилган. Машғулотлар 2029-2030 йилларда бошланиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AҚШ Президенти Дональд Трампнинг Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан Доҳада бўлиб ўтган музокаралари чоғида 160 дан ортиқ самолёт сотувига оид шартнома имзоланган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия Испания қирувчи  самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг