Испания чемпионатининг энг кўп маош олувчи футболчилари эълон қилинди
Спорт
−
01 Апрель 2023
5538Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар Испания чемпионатида энг кўп маош олувчи футболчи эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.
Нашр томонидан эълон қилинган Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингида “Реал” аъзоси пешқадамлик қилмоқда. Бельгиялик футболчи ойига солиқлардан ташқари 2,25 миллион евро маош олади. Кучли учликни “Барселона” футболчилари Роберт Левандовски ва Серхио Бускетс банд этди.
Ла Лигада энг кўп маош олувчи футболчилар:
1. Эден Азар (“Реал Мадрид”) – 2,25 миллион евро;
2. Роберт Левандовски (“Барселона”) – 2,17 миллион евро;
3. Серхио Бускетс (“Барселона”) – 1,91 миллион евро;
4. Давид Алаба (“Реал Мадрид”) – 1,88 миллион евро;
5–7. Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”) – 1,67 миллион евро;
5–7. Хорди Альба (“Барселона”) – 1,67 миллион евро;
5–7. Ян Облак (“Атлетико Мадрид”) – 1,67 миллион евро.
Маълумот учун, Эден Азар 2019 йилда “Реал” сафига келиб қўшилганди. Орадан 4 йил ўтган бўлса ҳам у клуб сафида бор-йўги 51 та учрашувда майдонга тушган. Футболчи тез-тез жароҳат олиб, мавсумнинг аксарият қисмини ўтказиб юбормоқда.
LiveБарчаси