Ла Лига бош ҳакам ва VAR'даги реферилар суҳбатини эълон қилмоқчи
Спорт
−
09 Ноябрь 2023 2395 1 дақиқа
Футбол бўйича Испания чемпионати раҳбарияти майдондаги ҳакамлар ва видео ассистент рефери (VAR) ўртасидаги аудио суҳбатларни эълон қилмоқчи. Бу ҳақда AS хабар берди.
“Ҳозирда бунинг имконияти ўрганилмоқда. Ҳакамлар техник қўмитаси испан футболида мавжуд бўлган келишмовчиликларни камайтириш ва шаффофроқ бўлишга ҳаракат қилиш учун ушбу имкониятни кўриб чиқишга тайёр”, дейилади манба хабарида.
Бироқ, бунинг учун Ла Лига ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилиши ва Халқаро футбол ассоциацияси кенгашидан (IFAB) рухсат олиши керак.
“Биз ҳакамликка ижобий туртки бера олиш имкониятини кўриб чиқамиз. Майдонда чиқарилган қарорларнинг янада ошкоралигига интилиш ва тушунарли бўлишини таъминлаш керак. Ҳеч бўлмаганда VAR'нинг аудиоёзувлари мавжуд бўлиши керак, бу эса кескинликни камайтириши мумкин”, дейди Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас.
Айни вақтда IFAB ҳакамларнинг аудио суҳбатларини эълон қилишни қўллаб-қувватламайди.
Тез орада Италия чемпионати ўйинларидан сўнг, ҳакамларнинг аудио суҳбатлари эълон қилиниши кутилмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025