Исландияда вулқон отилди (фото+видео)
Олам
−
15 Январь
4243Исландия жануби-ғарбидаги Гриндавик шаҳри яқинидаги Рейкьянес яриморолида вулқон отилиши бошланди. Бу ҳақда мамлакатнинг RUV телекомпанияси маълум қилди.
Кеча, 14 январь куни Гриндавик яқинида ерда иккита ёриқ пайдо бўлган – бири шаҳардан 50-100 метр узоқликда, ундан лава оқиб чиқа бошлаган. Магма Гриндавикка етиб боргач, шаҳардаги камида учта тураржой биноси ёниб кетган.
Бу Гриндавикда сўнгги бир ой ичида иккинчи марта вулқон отилишидир. Охирги отилиш 18 декабрда бошланган. Гриндавик биринчи отилишдан олдин бутунлай эвакуация қилинган.
Шаҳарда тўрт мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Декабрдаги отилишдан кейин ҳукумат 200 га яқин маҳаллий аҳолига шаҳарга қайтишга рухсат берган. Иккинчи портлаш арафасида улар ҳам шаҳар ташқарисига олиб чиқилган.
Бундан ташқари, сўнгги ҳафталарда вулқон атрофида магмани шаҳардан узоқлаштириши керак бўлган тупроқ ва тош тўсиқлар ўрнатилган, аммо лава охир-оқибат бу тўсиқларни ёриб ўтган.