Искога Италиянинг гранд жамоасидан таклиф тушди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Иско Аларкон фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда журналист, инсайдер Николо Скира хабар берди. 

Николо Скиранинг сўзларига кўра, “Рома” 30 ёшли испаниялик футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Римликлар яқин кунларда Исконинг манфаатларини ҳимоя қилувчи машҳур футбол агенти Жорже Мендеш билан музокара олиб боради. 

Қайд этиш жоизки ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Мадрид клубидаги 9 йиллик фаолиятидан сўнг, "Реал"ни текинга тарк этган эди. Эндиликда ярим ҳимоячи ўзи учун янги жамоа қидирмоқда.

Маълумот ўрнида, Иско “лос бланкос” таркибига 2013 йили 25 миллион евро эвазига “Малага” клуби сафидан келиб қўшилган эди. Ушбу давр мобайнида, у “Реал Мадрид” таркибида жами 353 та учрашувда майдонга тушиб, 53 та гол урган ва 56 та голли узатмага муаллифлик қилган. “Тransfermarkt” портали испаниялик иқтидор эгасини 7,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Иско

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг