Ла Лиганинг ўтган мавсумдаги энг яхшилари аниқланди
Спорт
−
12 Ноябрь
1331Собиқ “Реал” футболчиси, ҳозирда “Бетис” сафида тўп тепаётган Иско мухлислар талқинига кўра, ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, чемпионатнинг энг яхши мураббийи учун совринга “Жирона” устози Мичел эга чиқди. 2023/24 йилги мавсумда "Жирона"нинг собиқ ҳужумчиси Артём Довбик Ла Лигада 24 та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлганди. Ҳозир “Рома”да ўйнаётган футболчига энг яхши тўпурар учун махсус соврин топширилди.
Мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эса “Реал” аъзоси Жуд Беллингем эътироф этилди. Унга “Marca” нашри томонидан “Реал” афсонаси Алфредо ди Стефано соврини топширилди.
Маълумот учун, ўтган мавсум Ла Лигада Мадриднинг “Реал” клуби чемпион бўлган бўлса, “Барселона“ 2-ўринга, “Жирона” эса сенсацион тарзда 3-ўринга эга чиқиб, Европа Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритганди.