Ишсизлик нафақаси икки баробарга кўпаяди
Жамият
−
15 Ноябрь 2019
89672020 йилда Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси икки баробарга кўпаяди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига таяниб ЎзА ёзмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Эркин Муҳиддиновнинг қайд этишича, 2020 йилда ишсизлик нафақаси икки баробарга ошади ва 644 минг сўмга тенг бўлади.
Шунингдек, Эркин Муҳиддинов янги Меҳнат кодекси ишлаб чиқилаётганини ва у жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилганини ҳам маълум қилди. Жамоатчиликдан Кодекс бандлари бўйича ўз таклиф ва талабларини билдиришларини сўради.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодий нофаол аҳоли 205 минг нафарга камайган. Ишсизлик 9 фоиздан 8 фоизга тушган. Яъни айни ҳисоботларда, мамлакатимиздаги ишсизлар сони 1 миллион 300 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 32 минг нафари касбга ўргатиш курсларига жалб этилган. 50 минг нафар аҳолига ишсизлик нафақаси берилади. Айни дамда 304 минг 500 та янги иш ўринлари яратилган.
Энг ишсизлик юқори бўлган ҳудудлар бу Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь