Иркутскда ўзбек ва тожик диаспоралари раҳбарлари ҳибсга олинди

Олам

image
Россиядаги ўзбеклар жамияти раҳбари қамалди north_east

Россиядаги ўзбеклар жамияти раҳбари қамалди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўзбек ва тожик диаспоралари раҳбарлари муҳожирларга миграция органларига тақдим этиш учун рус тили, тарих ва Россия қонунчилигини билиш бўйича сохта сертификатлар берганликда ҳамда бу ноқонуний схема орқали 1,5 миллион рублдан кўпроқ даромад топишда гумонланмоқда.  Бу ҳақда Иркутск вилояти полицияси хабар берди.

Бошқарманинг маълум қилишича, Ўзбекистон Миллий маркази раиси ва тожик диаспораси раисининг ўринбосари ушбу ноқонуний миграцияни ташкил қилишда гумон қилинмоқда. Улардан бири ҳибсга олинган, иккинчисига эса суд томонидан қатор чекловлар белгиланган.

Тергов маълумотига кўра, улар жорий йил январидан буён ҳудуддаги таълим маркази билан ҳамкорликда хорижий фуқароларга пул эвазига рус тили ва Россия қонунчилигини билиш тўғрисидаги қалбаки сертификатларни бериб келишда ҳамда ҳар бир сертификат учун 8 минг рублдан олиб, жами 1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ йиғишда гумонланмоқда.

Қайд этилишича, диаспора раҳбарларининг офиси ва яшаш жойларида тинтув ўтказилиб, компьютерлар, флеш-карталар, 1,7 миллион рублдан кўпроқ маблағ ва банк карталари топилган. Тергов қўмитаси ушбу воқеа юзасидан тижорат порахўрлиги ва ноқонуний миграцияни ташкил қилиш бўйича жиноий иш қўзғатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати Давлат Думасига миграция соҳасида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганлик, шу жумладан миграция органларида сохта рўйхатга олиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Иркутск ўзбек ва тожик диаспораси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made