iPhone ишлатувчилардан смартфонни 24 соатда бир марта ўчириб туриш сўралди

Технология

image

Австралия Бош вазири Энтони Албаниз iPhone ишлатувчилардан смартфонни камида 24 соатда бир марта ўчириб ёқишни сўради. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди. 

Унга кўра, смартфон ҳар сафар қайта ишга туширилганда хакерлар масофадан ўрнатиши мумкин бўлган жосуслик дастурлари узиб қўйилади. Бу ҳолатда хакерлар гаджетларнинг операцион тизимидаги заифликни топиб, ўз вирусли дастурларини ишга тушириши учун қўшимча вақт керак бўлади. 

“Ҳар биримиз ўз ҳаётимиз учун жавобгармиз. Оддий маслаҳат: ҳар кеча смартфонингизни беш дақиқага ўчиринг. Бу ишни ҳар 24 соатда бажаринг, тишларингизни юваётганда ёки бошқа иш билан машғул пайтингизда шундай қилиб туринг”, дейди Австралия Бош вазири.

Шунингдек, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги бу маслаҳатни қўллаб-қувватлаб, шу ҳафтада камида бир марта смартфонларни ўчириб, қайта ёқишни тавсия қилган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

iPhone

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг