Ипакчилик қўмитаси раиси ишдан олинди
Жамият
−
17 Август 2023
7666Баҳром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Баҳром Қурбонович Шарипов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан амалдаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раислигидан озод қилинган. Унинг қайси лавозимни эгаллаши ҳозирча маълум эмас.
Баҳром Шарипов 1974 йилда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида туғилган. 1996 йили Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти (кундузги), 2004 йил Термиз давлат университети (сиртқи)ни тамомлаган.
У бугунга қадар Термиз шаҳар ва Сурхондарё вилояти “Камолот” жамғармасида турли лавозимларда, шунингдек вилояти ҳокими ёрдамчиси, Сурхондарё саноат, қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш комбинати котибият мудири, Сурхондарё вилояти “Автотехизмат” АЖ раиси ҳамда бир қатор хусусий компаниялар бош директори лавозимида фаолият юритган. Қолаверса, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
Шарипов 2020 йил сентябрь ойида Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимини эгаллаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилиши ҳақида хабар берилган эди. Шу муносабат билан ишдан олинган Сардор Ўктамович Умурзоқов Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси
18 Февраль
18 Февраль
Тренддагилар




