“Ипак йўли дурдонаси” XVI Тошкент халқаро кинофестивали қолдирилди
Маданият-санъат
−
03 Октябрь
4813Жорий йилнинг 15-19 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган “Ипак йўли дурдонаси” XVI Тошкент халқаро кинофестивалининг муддатлари кўчирилди. Бу ҳақда Тошкент халқаро кинофестивали матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Ўзбекистон бу йил кўплаб эътиборга молик йирик халқаро тадбирларнинг марказига айланган. Уларнинг ўтказилиш саналари Кинофестиваль кунларига тўғри келган. Хусусан, Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ва бир нечта бошқа халқаро форум ва конференциялар, шулар жумласидан. Шу билан бирга, Кинофестивалнинг танлов дастурида иштирок этиш учун аризалар қабули тўхтатилганига қарамай (60 дан ортиқ давлатдан 400 дан ортиқ фильмлар), хорижий мамлакатлардан иштирок учун талабгорларнинг сўровлари давом этмоқда.
“Бу ўз навбатида Кинофестивални ўтказиш кунлари билан боғлиқ режаларимизга ўзгартириш киритишни тақозо қилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кинофестивалда машҳур ҳинд кино юлдузи Ҳема Малини ва кинорежиссёри Умеш Меҳра иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси