Ҳема Малини Тошкентга келади

Маданият-санъат

image

Сентябрь ойида Тошкентда ўтказилиши кутилаётган кинофестивалда машҳур ҳинд кино юлдузи Ҳема Малини ва кинорежиссёри Умеш Меҳра иштирок этади. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

"Қадрли дўстларим ва ўзбек халқи, мени халқаро кинофестивалга таклиф қилганларингиз учун миннатдорлик изҳор қиламан ҳамда тез кунларда Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувларни интиқлик билан кутиб қоламан", деб таъкидлаган Ҳема Малини ўзбек кино ихлосмандларига қилган видеомурожаатида.

Маълумот учун, актриса, продюсер, режиссёр, раққоса ва сиёсатчи Ҳема Малини “Зита ва Гита”, “Қасос ва қонун“, “Самрат”, “Боғбон” ҳамда бошқа фильмларда ўйнаган роллари билан яхши таниш. Унинг машҳурлиги, айниқса, “Али бобо ва қирқ қароқчи” фильми кино экранларига чиққанидан сўнг янада юксакликка кўтарилган.

Шунингдек, кинотомошабинлар унинг сўнгги йилларда тушган фильмларидан бири – “Вир ва Зара”ни ҳам катта қизиқиш билан кутиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳема Малини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар