Интерпол қидирган ўзбекистонлик Грузияда ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда фирибгарлик содир этгани учун қидирувда бўлган фуқаро Грузияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, қидирувдаги шахс Ўзбекистон Миллий марказий бюроси (ММБ) Интерпол каналлари орқали ўта йирик миқдордаги фирибгарликни содир этгани учун қидирувга берилган эди. Унинг жойлашган манзилини аниқлаш ва қўлга олишни ташкил этиш мақсадида Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хорижий давлатларнинг Миллий марказий бюролари билан доимий ахборот алмашинуви ва ҳаракатларни мувофиқлаштиришни таъминлаган.

Интерполнинг Тбилиси шаҳридаги ММБ билан ўтказилган мувофиқлаштирилган тадбирлар натижасида қидирувдаги шахс Грузия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган.

Халқаро қидирувни эълон қилишдан тортиб, экстрадицияни амалда ижро этишгача бўлган барча босқичларда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ушбу жараённи ташкилий-ҳуқуқий ва ахборот жиҳатдан амалга оширган.

Грузия Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг илтимосномасини қаноатлантиргач, экстрадиция қилинган шахс Интерполнинг Ўзбекистондаги ММБ ходимлари бевосита иштирокида кейинги процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун Тошкент шаҳрига олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда йирик миқдорда кредит маблағларини олиб, уларни қайтармасдан Туркияда яшириниб юрган ўзбекистонлик қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия фирибгарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг