Интерпол қидираётган ўзбекистонлик Мисрда ушланди
3-саҳифа
−
05 Декабрь 5410 1 дақиқа
Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси саъй-ҳаракатлари натижасида ҳамда Қоҳира Интерпол миллий марказий бюроси кўмагида оғир турдаги жиноятни содир этган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Интерполнинг Тошкент ва Қоҳирадаги Миллий марказий бюролари ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги, изланишлари ва тезкор ҳаракатлари натижасида оғир турдаги жиноятни содир этгани учун Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган шахс Миср Араб Республикасида яшириниб юргани аниқланган ва қўлга олинган.
Ушбу шахс халқаро шартномаларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига депортация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Вьетнамда ушланиб, ортга депортация қилинганди.
Live
Барчаси