Интерпол бошқа қитъага қочган ўзбекистонликни қўлга олди
3-саҳифа
−
30 Август 2023 17427 1 дақиқа
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари катта миқдорда фирибгарлик содир этган жиноятчини Никарагуадан Тошкентга олиб келди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, фирибгарни олиб келишда жуда кўп мамлакатларнинг хизматлари жалб қилинган, чунки жиноятчининг изи узоқ Марказий Америкада йўқолган. Гумонланувчи бошқа қитъада яшириниб, яна жиноий фаолият – ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган.
“Бироқ барча жалб қилинган хизматларни бирлаштириш ва ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли гумондор қўлга олинди. Тезкорлик билан маълумот алмашиш натижасида фирибгарни судга тортиш ва муносиб жазо белгилаш учун Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ва ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ диний экстремистик ташкилотларда иштирок этгани учун халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик гумонланувчи биринчи марта Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025