“Интернетда дув-дув гап”. Версалдаги тўйга 59 млн доллар сарфланди

Бу қизиқ

image

Парижда дунёдаги энг қиммат тўйлардан бири бўлиб ўтди. Американинг машҳур "Maroon 5" гуруҳи "навбатчилик" қилган Версаль саройидаги тўй маросими учун қарийб 59 млн доллар сарфланган. Бу ҳақда "Lenta.ru" хабар берди

Нашрнинг ёзишича, TikTok ижтимоий тармоғи Броквей ва Лагроннинг ушбу ҳашаматли тўйидан олинган видеолар билан тўлиб кетган. Баъзи оммавий ахборот воситалари ушбу маросимни аллақачон "аср тўйи" деб атай бошлаган. Кўпчилик Франция пойтахтида қироллик миқёсида зиёфат учун қанча пул "ҳавога совурилгани"га қизиқмоқда.

Мадлен Броквей ва Жейкоб Лагроннинг тўйи беш кун давом этган бўлиб, америкалик "Maroon 5" поп-рок гуруҳи келин-куёвнинг тўй рақси учун ҳатто махсус қўшиқ ҳам ёзган.

Нашрнинг ёзишича, аллақачон ижтимоий тармоқларда танилиб улгурган келиннинг отаси Mercedes-Benz'нинг дилерлик марказларига эга, онаси эса ушбу компания филиалларидан бирининг вице-президенти ҳисобланади.

Америкалик меросхўр Мадлен Броквей ва унинг турмуш ўртоғи Жейкоб Лагрон никоҳдан ўтишидан олдин ўз оиласи ва яқинлари билан шахсий самолётида Парижга учиб кетган. 

26 ёшли қизнинг профессионал дизайнерлар томонидан тайёрланган келинлик либослари ижтимоий тармоқ орқали намойиш этилгач, унинг аккаунти миллионлаб обуначиларга эга бўлган ҳамда кўпчилик Мадленга ўз ҳайратларини ифода этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Версаль қимматбаҳо тўй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг