“Интер” Чемпионлар лигасини тарк этди

Спорт

image

Кеча, 24 февраль куни UEFA Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди. Уларнинг бирида ўтган мавсум финалчиси “Интер” ўз майдонида “Будё-Глимт”га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди.

Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда норвегияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Миландаги жавоб баҳсида “Интер” кейинги босқичга чиқиш учун камида уч тўп фарқи билан зафар қучиши керак эди.

Бироқ, биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳам дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Йенс Хауге меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 72-дақиқада эса Ҳакон Эвжен ҳисобни 2:0 кўринишига етказди.

Мезбонлар 76-дақиқада Алессандро Бастонининг голи эвазига ҳисобни қисқартирди. Аммо, бу миланликлар учун етарли бўлмади.

Шу тариқа, амалдаги финалчи “Интер” мусобақанинг плей-офф босқичидаёқ ўз юришини якунлади. “Будё-Глимт” эса нимчорак финалда “Манчестер Сити” ёки “Спортинг” жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси “Интер” “Будё-Глимт”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг