Иноуэнинг янги жанги тасдиқланди. Унга рақиб Аҳмадалиев эмас
Спорт
−
22 Октябрь
5303Япониялик профессионал боксчи, иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ IBF йўналиши бўйича австралиялик мажбурий даъвогар Сэм Гудман билан жанг қилади. Бу ҳақда “Top Rank” промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Иноуэ-Гудман жанги 24 декабрь куни Японияда бўлиб ўтади. Мазкур вазнда ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев WBA камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.
Иноуэ 2025 йилнинг иккинчи ярмида WBC чемпиони Жунто Накатанига қарши рингга АҚШда жанг қилишни режалаштирган. Ҳозирча япониялик чарм қўлқоп устасининг режаларида Аҳмадалиев билан жанг йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳмадалиев Иноуэга қарши эҳтимолий жанг бўйича шикоят билан чиққани хабар қилинганди. Шикоятда Аҳмадалиевнинг адвокати Пет Инглиш япониялик мутлақ чемпион Наоя Иноуэ билан бўлаётган мунозараларга ойдинлик киритиб, Иноуэ мажбурий ҳимоя жангидан қочаётганини ва Аҳмадалиевнинг ҳуқуқлари поймол этилаётганини билдирди.
LiveБарчаси