Инфляция авжида. Туркияда қаттиқ пул сиёсати давом этиши айтилди

Олам

image

Туркия Марказий банки Турк лирасининг реал қийматини оширадиган қаттиқ пул сиёсатини давом эттиради. Бу ҳақда Марказий банк раиси Фотиҳ Қорахон Истанбулдаги Араб банклари саммитида сўзлаган нутқида маълум қилди. 

“Қаттиқ пул сиёсатимиз давом этади. Турк лирасининг реал қийматининг кучайишини кутамиз. Июнь ойидан бошлаб умумий инфляция даражасида жиддий пасайиш кутилмоқда”, дейди Қорахон.

Унинг фикрича, пул-кредит сиёсатини янада қаттиқлаштириш банк сектори учун фойдали бўлади. 

“Юқори инфляцияга қарамай, банк сектори рентабелликни сақлаб қолиши мумкин. Ҳозир турк лираси депозитларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Инфляция пасайишни бошлаганда, банк сектори иқтисодиётнинг фойда кўрадиган тармоқлари қаторига киради”, дейди у. 

Унинг сўзларига кўра, Туркияда молиявий вазият нормаллашар экан, банклар ўз активлари ва балансларини бошқариш учун анча катта масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак.  

“Турк лираси омонатларининг банк тизимидаги улуши 2023 йил август ойида 31 фоиздан 45 фоизга ошди. Юқори инфляцияга қарамай, банк сектори даромадли бўлиб қолмоқда, бу соҳани ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилган. Регуляторнинг чоралари турк лирасининг ортиқча ликвидлигини стерилизация қилади, лирадаги депозитларга ўтишни қўллаб-қувватлайди ва кредитлаш ҳажмининг ҳаддан ташқари ўсишини олдини олади”, дейди Қорахон.

Апрель ойида Туркияда инфляция, расмий маълумотларга кўра, март ойидаги 68,5 фоизга нисбатан 69,8 фоизга (йиллик) етди. ENAG мустақил иқтисодчилар гуруҳи ўтган ойда бу кўрсаткични 124,35% деб баҳолади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия инфляция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг